«Арсенал» «Тоттенxэм» сардорини трансфер қилиши мумкин
Лондоннинг «Арсенал» клуби «Тоттенхэм» ва Аргентина терма жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
The Athletic нашри маълумотларига кўра, Англия чемпиони ҳисобланган «Арсенал» ёзги трансфер ойнаси давомида 28 ёшли аргентиналик футболчини қўлга киритишга уринши мумкин. Ромеронинг ўзи ҳам яқин вақт ичида жамоасини ўзгартириш фикрига ёмон қарамаётгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирча «Тоттенхэм» сардорини қўлга киритиш бўйича асосий даъвогар сифатида мадридлик «Атлетико» тилга олинмоқда. Миланнинг «Интер» жамоаси ҳам Ромерога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мутахассислар аргентиналик ҳимоячининг эҳтимолий трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Кристиан Ромеро Англия чемпионати доирасида «Тоттенхэм» таркибида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва бир бор голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар