"Арсенал" Тула - "Ростов": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОЛ! "Арсенал" Тула ҳисобни қисқартирди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Ростов шунчаки тўпни узоқлаштириш билан машғул.

  • 82'

    Тулаликлар сафида Ткачёв ўрнига Громико майдонга тушди.

  • 78'

    Козлов тиббий ёрдам олмоқда.

  • 74'

    Ростовликлар ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.

  • 70'

    Шомуродов ўрнига Логашов майдонга тушди.

  • 66'

    Глебов қарши ҳужумга ўтиб кетаётган рақибини ушлаб қолгани учун майдондан четлатилди. Иккинчи сариқ карточка.

  • 66'

    Шомуродов охиргача курашиб тўпни сақлаб қолди, аммо Байрамян уни йўқотди.

  • 61'

    Тулаликлардан Комбаров сариқ карточка олди.

  • 60'

    Шомуродовнинг кичик узатмасидан сўнг Байрамян берган зарба ноаниқ кетди.

  • 54'

    Глебовга ҳам сариқ карточка.

  • 54'

    Хасимото огоҳлантирилди.

  • 52'

    Норманн ҳам сариқ карточка олди.

  • 50'

    "Арсенал" ҳужумга ўтишда шошма-шошарликка йўл қўймоқда. Бу орқали ростовликлар осонгина тўпни эгаллаб олмоқда.

  • 48'

    Байрамян ҳам огоҳлантирилди.

  • 47'

    Бауэр сариқ карточка олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланиши аввалидан "Арсенал" таркибида ўзгариш. Кангва ўрнига Кадири майдонга тушди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпга Шомуродов боши билан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Хашимото дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 43'

    Тулалик ҳимоячилар томонидан амалга оширилган кросс ноаниқ чиқди.

  • 40'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хасимото гол урмоқда. Бош билан берилган зарба "Арсенал" дарвозабони учун ушлаб бўлмас эди.

  • 37'

    Байрамяннинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 35'

    Кобалёв сариқ карточка олди.

  • 34'

    Тулаликларнинг жарима майдони ичига узатган тўпни Песьяков ушлаб олди.

  • 31'

    Ионов узоқ масофадан стандарт зарбани тўғри дарвоза томон йўллади. Хавфли. Дарвозабондан сейв.

  • 30'

    Валерий Карпин ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

  • 27'

    Яна ростовликлар рақиб ярим майдонида тўп назоратини амалга оширишмоқда.

  • 25'

    Чернов сариқ карточка олди.

  • 24'

    Шомуродовга узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди. Бироз кучлироқ тегиниш бўлган кўринади.

  • 20'

    Тулаликлар қарши ҳужумда хавфли ўйнамоқда.

  • 19'

    "Ростов" ташаббусни ўз қўлига олди.

  • 15'

    Ионовнинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 12'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чернов Ионовнинг пасини бир тегиниш билан дарвозага жойлади. 

  • 9'

    ГОЛ! "Арсенал" ҳисобни очди. Қарши ҳужумда ростовликлар Кангвани ушлаб қола олмади.

  • 5'

    Байрамян уюштирган ҳужумни ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.

  • 3'

    Бурчак тўпи қайтарилди.

  • 2'

    Дастлабки ҳужум тулаликлардан. Ҳозирча ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Бугун Шомуродов РПЛдаги голсиз сериясига ҳам барҳам бериши керак.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
UEFA
27/09/2020 20:35
Энди ростов шомуродов билан хайрлашса хам керак