"Арсенал Тула" - "Уфа". Матнли трансляция
Бироздан сўнг РПЛ 14-туридан ўрин олган "Арсенал" - Уфа учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг!
- 90+6'
Учрашув якунига етди. Мазкур ўйинда дарвозалар дахлсиз қолди.
- 90+3'
"Арсенал" ҳужумлар уюштирмоқда. Айни дамда улар бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Артём Голубев Филип Мрзляк ўрнини эгаллади.
- 83'
Остон Урунов ўйин қоидасини бузди. "Арсенал Тула" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 80'
"Уфа"да ўзгариш. Хамид Агаларов ўрнига Александр Саплинов майдонга тушди.
- 78'
Эванс Кангва майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини Зурико Давиташвили эгаллади.
- 71'
"Арсенал Тула" позицион ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
- 69'
"Уфа" таркибида ўзгариш. Владислав Камилов ўрнига Вячеслав Кротов майдонга тушди.
- 69'
Эванс Кангва жарима майдонига кириб борди ва ноаниқ зарба йўллади.
- 66'
"Арсенал" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ самарасиз.
- 62'
Боян Йокич жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдами зарур.
- 59'
Кангванинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга Александр Беленов тўпни қайтариб юборди.
- 56'
Кингс Кангва бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 55'
Остон Урунов жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 53'
Алексей Стукалов сариқ карточка билан жазоланди.
- 47'
"Арсенал Тула" бурчак зарбасида сўнг ҳавфли вазият юратди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 45'
Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида.
- 45+3'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Евгений Луценко жуда қўпол ўйнади. "Уфа" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 40'
Энди "Арсенал Тула" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 39'
"Уфа" бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритиб берди. Узатма кучли ва ноаниқ чиқди.
- 36'
Сергей Ткачев рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 34'
"Арсенал" футболчиси Кингс Кангванинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди.
- 31'
Даниил Хлусевич жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.
- 28'
"Уфа" футболчиси Хамид Агаларовнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди.
- 26'
Вячеслав Кротов ҳужумга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар уни тўхтатиб қолди.
- 22'
Вячеслав Кротов тўп учун курашда ўйин қоидасини бузди. "Арсенал" фойдасига жарима зарбаси.
- 18'
Руслан Фищенко иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
- 17'
Игорь Смольников жарима майдони ичида тўпни қабул қилди, бироқ зарба йўллай олмади.
- 14'
Руслан Камболовнинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.
- 11'
Филип Мрзлякнинг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб қолди.
- 9'
Эванс Кангва бир рақибни алдаб ўтди. Бироқ ҳафвли вазият ярата олмади.
- 6'
"Арсенал" футболчиси Евгений Луценко офсайд ҳолатига тушиб қолди.
- 4'
"Арсенал Тула" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 2'
Остон Урунов чап қанотдан кириб бориб, дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ дарвозабон тўпни қайтарди.
- 0'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
РПЛ 14-туридан ўрин олгань "Арсенал Тула" - "Уфа" учрашуви бироздан сўнг старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг.
Фикрлар