“Арсенал” учта футболчисидан воз кечди
Англия Премьер-Лигасида ғолиблик учун курашаётган “Арсенал” қишки трансферлар вақтида таркибида жиддий ўзгаришлар қиладиган бўлди.
“Канонирлар” январда уч нафар футболчисини сотиб юборишга қарор қилди.
Бош мураббий Микель Артета икки нафар ҳимоячи – Александр Зинченко ва Киран Тирни, машҳур ҳужумчи Габриэль Жезус хизматидан воз кечишга тайёр.
Football Insider нашрининг маълум қилишича, бу ўйинчиларнинг кетиши клубнинг маошлар фондига босимни камайтиради, шунингдек, керакли ўйинчиларни олиш учун жой очилишига хизмат қилади.
Лондонликлар мураббийлар штабига керак бўлмай қолган ўйинчилардан тезроқ қутилиб, қишки трансферлар вақтида янги ижрочиларни олиб келмоқчи.
Фикрлар