"Арсенал" Унаи Эмери бошқарувида илк бор бундай натижани қайд этди
Хабарингиз бор "Арсенал" кеча АПЛнинг 32-турида доирасида "Ньюкасл"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа "канонирлар" қаторасига 3та ўйиндан буён ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборишмади. Бундан аввал "Ренн" (3:0) ва "Манчестер Юнайтед" (2:0) ҳам уларнинг дарвозасига йўл топа олишмаган эди.
BBC тарқатган хабарга кўра “Арсенал” сўнгги бор 2017 йилнинг декабрида кетма-кет 3та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди. Ўшанда Арсен Венгер бошқарувидаги лондонликлар "Вест Хэм" (0:0, 0:1) ва "Ньюкасл"га (1:0) қарши ўйинларда гол ўтказиб юборишмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери жамоаси айни дамда 63 очко билан премьер-лига мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб туришибди.
Фикрлар