"Арсенал" унинг кетиб қолишидан чўчимоқда

“Арсенал” клуби испаниялик мураббий Микель Артета билан янги шартнома имзоламоқчи, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Манбага кўра, лондонликлар раҳбариятига жамоанинг тўғри йўналишда ҳаракат қилаётгани ёқмоқда ва шу сабабли улар жорий мавсум охирида испаниялик мутахассис билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, клуб раҳбарияти Артетанинг жамоани бошқариш услубидан ҳайратда.

"Арсенал" шунингдек, "Манчестер Сити"нинг Хосеп Гвардиола кетганидан кейин Артетани қайтаришга уриниши мумкинлигига қарши курашмоқчи.

Артета бошқарувидаги "Арсенал" 20 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 7-ўринда кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!