“Арсенал” ва “Атлетико” клублари ёзги трансферлар даврида ўзаро футболчи алмаштиришлари мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, “канонирлар” форварди Александр Ляказетт Мадридга, “матрасчилар” хавбеки Тома Лемар эса Лондонга йўл олиши кутилмоқда. Ҳозирда “Арсенал” раҳбарияти бу келишувни ўрганиб чиқмоқда.

28 ёшли Ляказетт жорий мавсум АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. 24 ёшли Лемар эса Ла Лигада 17 та ўйинда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)