"Арсенал" ва "Интер" ёзда ўзаро ҳужумчи алмаштиришлари мумкин

"Арсенал" ва "Интер" мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида ўзаро футболчи алмаштиришмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” ёзда аргентиналик форвард Мауро Икардини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи ва бунинг эвази “нерадзуррилар”га Александр Ляказетт ёки Пьер-Эмерик Обамеянг каби ҳужумчилардан бирини беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Икарди сўнгги пайтларда "Интер" раҳбарияти ва мураббийлари билан келиша олмаяпти. Шу боисдан ҳам у катта эҳтимол билан мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Икардини "Арсенал"да шахсан жамоа бош мураббийи Унаи Эмери кўришни хоҳламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!