«Арсенал» ва Микел Артета янги шартнома бўйича келишиб олди
Лондоннинг "Арсенал" клуби ва жамоа бош мураббийи Микель Артета ўзаро келишувга келиб, шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.
Испаниялик мутахассис 2019 йил декабридан буён "канонирлар"ни бошқариб келмоқда. Ҳозирги амалдаги шартнома 2027 йил ёзигача мўлжалланган эди.
Охирги бир неча ой давомида клуб раҳбарияти ва мураббий янги шартнома шартларини муҳокама қилиб келаётган эди. Энди томонлар расман келишувга эришди, бироқ янги битимнинг батафсил тафсилотлари очиқланмаган. Фақат таъкидланишича, янги шартнома доирасида Микель Артета маоши сезиларли даражада оширилади.

Фикрлар