“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Деян Ловрен ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга қараганда 30 ёшли хорватиялик футболчи яна АПЛда қолиши мумкин. Унга «Тоттенхэм» ва «Арсенал» клубларидан қизиқишлар бор. Ўз навбатида мерсисайдликлар ҳам асосан захирада қолиб кетаётган Ловренни қўйиб юборишга тайёр. Таъкидлаш керакки, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Деян Ловрен жорий мавсум АПЛда бор йўғи 9 та ўйинда майдонга тушди холос. У “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)