"Арсенал" Венада ажойиб камбэк қилди (видео)
УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида “Арсенал” Венага сафар уюштирди ва “Рапид” жамоаси меҳмони бўлди.
Австрия пойтахтида ўтган беллашув қизиқарли кечди. Якунда омад “канонирлар”га кулиб боқди ва улар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. АПЛ клубига ғалаба келтирган голларни Давид Луис (70') ва Пьер-Эмерик Обамеянг (74') киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар