"Арсенал" вингери фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди

"Арсенал" вакили Николас Пепе Туркиянинг "Трабзонспор" клубига ўтишга яқин турибди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, вингер "канонирлар" билан шартномасини бекор қилиб, Туркия клуби билан 2024 йилгача амал қиладиган шартнома имзоламоқчи. Битимни яна бир йилга узайтириш имкони ҳам бор. Пепе тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва ушбу трансфер расман эълон қилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик вингерни "Арсенал" 2019 йилда "Лилль"дан 80 миллион евро эвазига сотиб олганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!