“Арсенал” халқаро танаффусда ўн битта ўйинчисини йўқотди
Англия Прмьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” мавсумнинг энг муҳим ўйинлари олдидан жиддий кадрлар муаммосига дуч келди. Sport.es нашрининг хабарида шу ҳақда маълум қилинди.
Бош мураббий Микель Артета яқин ўйинлар – Англия кубогида “Саутгемптон”га қарши баҳс ва Европа Чемпионлар лигаси доирасида Лиссабоннинг “Спортинг” жамоасига қарши учрашув олдидан таркиб танлашда катта қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Манбага кўра, халқаро танаффус вақтида жамоада жароҳат олганлар сони 11 нафарга етган.
Хабар қилинишича, Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субименди миллий жамоа йиғинида жароҳат олган. Шунингдек, Букайо Сака, Деклан Райс ва Нони Мадуэке ҳам соғлиқ муаммолари билан Англия терма жамоаси йиғинидан клубга қайтган.
Бундан ташқари, “Арсенал” лазаретида Вильям Салиба, Габриэл Магаляйнс, Леандро Троссар, Эберечи Эзе, Мартин Эдегор, Юрриен Тимбер ва Пьеро Инкапье ҳам бор.
Айтилишича, айрим футболчилар аллақачон клуб базасига қайтган ва қўшимча тиббий кўрик ҳамда тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Бу ҳолатда Артета мавсумнинг ҳал қилувчи қисми олдидан асосий таркибни жиддий ўзгартиришга мажбур бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, “Арсенал” тиббий штаби етакчи футболчиларни тезроқ сафга қайтариш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Фикрлар