"Арсенал" яна бир жиддий трансферга тайёрланмоқда

CHERY AUTO

"Арсенал" Кингсли Команга жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.

"Dail Mail" нашрининг хабарига кўра, "канонирлар" жума куни ёпиладиган трансфер ойнаси арафасида "Бавария" вингерининг трансферини кўриб чиқмоқда. Микел Артета бу харид орқали ҳужум қанотларидаги рақобатни кучайтирмоқчи.

28 ёшли Команга шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал-Хилол" клуби ҳам "оғиз солган". Футболчи ҳозирда мюнхенликлар ҳафтасига тахминан 300.000 евро миқдорида маош олади. Манбаларга кўра, араб жамоаларидан фарқли ўлароқ, "Арсенал"нинг бундай катта маошга эга футболчини сотиб олиши борасида муаммолар талайгина.

Франциялик футболчининг амалдаги шартномаси тугашига 3 йилдан вақт бор. Эслатиш жоиз, Коман ўтган мавсум Бундеслиганинг 17 та ўйинида қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!