
"Арсенал" яна бир трансферни эълон қилди
Франциянинг "Сент-Этьен" клуби ҳимоячиси Вильям Салиба "Арсенал" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 18 ёшли франциялик футболчи “канонирлар” билан узоқ йиллик шартнома имзолаган. Аммо, у “Сент-Этьен”да қолади ва янги мавсумни ижара асосида ушбу жамоада ўтказади.
Маълумот учун, Салиба ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 13та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Арсенал” “Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальосни ижарага олгани ҳақида эълон қилган эди.
Фикрлар