"Арсенал" янги мавсум учун трансфер режасини тузиб олди
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси келаси мавсум таркибни кучайтириш учун ҳозирда ҳаракат бошлади. Бу ҳақда журналист Сами Мокбел хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, Лондон клуби раҳбарли ёзги трансфер ойнаси учун аллақачон режа тузган. Маълум бўлишича, спорт директори ва клубнинг селекция бўлими раҳбари жамоа таркибига кўп қиррали футболчи, ярим ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячисини қўшиб олишни мақсад қилган. Клуб шунингдек, трансфер бозорида пайдо бўлиши мумкин бўлган имкониятларига тезда жавоб беришга тайёр бўлиши кераклигини тушунди.
Маълумот учун, Артета шогирдлари ҳозирда 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар