"Арсенал" япониялик ҳимоячи билан шартномани бекор қилди

CHERY AUTO

"Арсенал" қанот ҳимоячиси Такэхиро Томиясу билан шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

Tecno

Лондонликлар деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ва сурункали жароҳатлардан боши чиқмаётган япониялик футболчи билан икки томоннинг келишуви билан шартномасини бекор қилди. Химоячининг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжаллланган эди.  Ўз вақтида "тўпчилар" нинг асосий ҳимоячиси бўлган Томиясу сўнги вақтларда доимий жароҳатлардан қутила олмаяпти ва бу клуб раҳбариятининг норозиликларига сабаб бўлди.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи 2021 йилда "Болонья" дан 18 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Такэхиро Лондон клуби сафида АПЛ да умумий 65 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию