"Арсенал" яқин фурсатларда янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда
"Брайтон" юлдузи Леандро Троссард фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга яқин турибди.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, у "Арсенал" таркибига бориб қўшилади. Томонлар келишувга эришиб улгурган. Лондонликлар тез фурсатларда трансфернинг барча ишини якунлайди.
28 ёшли вингер Жаҳон чемпионатидан кейин деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. "Брайтон" бош мураббийи Роберто де Дзерби буни Леандронинг хулқи ўзгаргани билан изоҳлаган.
Троссард жорий мавсум жамоа либосида 17 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 гол ҳамда 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар