"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лондон клубига ўтмоқда

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Эмиль Смит-Роу фаолиятини Лондоннинг бошқа бир клуби "Фулхэм"да давом эттирадиган бўлди. Томонлар келишувга эришган.

Инсайдер Давид Орнштейн хабарига кўра, ушбу трансфер 35 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкин. Тез орда футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлга тушади. 

Смит-Роу "канонирлар" академиясида таҳсил олган бўлиб, 2020 йилда асосий жамоага ўтган. Шунингдек, Эмиль "Лейпциг" ва "Хаддерсфилд"да ижарада ўйнаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!