"Арсенал" ярим ҳимоячиси январда "Милан"га ўтиши мумкин

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи қишки трансфер ойнасида ""Милан"га ўтишни режалаштирмоқда.

Швейцариялик футболчи аллақачон Италиядан яшаш учун уй қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жака АПЛнинг 10-турида "Кристал Пэлас" (2:2) га қарши учрашувда содир бўлган вазиятдан кейин, сардорлик боғичидан айрилди ва бошқа майднога туширилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!