“Арсенал” ярим таркибдан воз кечди

Жорий мавсум якунларига кўра, Еврокубоклардан қуруқ қолишга яқин турган “Арсенал” ёзда таркибини янгилашни режалаштирмоқда.

Микель Артета трансферлар даврида жами олти нафар футболчини сотиб юборишни истамоқда. Лондон клубини аниқ тарк этадиган ўйинчилар рўйхатига ҳужумчилар Эдди Нкетиа ва Александр Ляказетт, ҳимоячилар Энсли Мэйтленд Наилз, Эктор Бельерин, ярим ҳимоячилар Лукас Торрейра ва Маттео Гендузи киритилган.

Бу футболчилардан айримлари айни пайтда бошқа клубларда ижарада ўйнамоқда.

Юқорида номи келтирилган ўйинчиларни сотиб юбориш орқали, “канонирлар” 124 миллион фунт ишлаб олади ва бу маблағ Микель Артетанинг ғояларини амалга ошира оладиган янги ижрочиларни олиш учун сарфланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар