"Арсенал" "ёғлироқ" таклиф билан чиқишига тўғри келади

Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки трансфер ойнасида "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс учун таклиф билан чиқишга тайёр, деб хабар беради Daily Mirror.

"Тўпчилар" бельгиялик футболчига анчадан бери қизиқиш билдирмоқда, бироқ аввалроқ 25 ёшли Юрини қўлга киритиш учун ҳеч қандай конкрет уринишлар бўлмаган эди.

Аввал хабар берганимиздек, Тилеманс шартнома муддати тугагач, "Лестер"ни тарк этишга қарор қилган. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!