"Арсенал" ёш ҳужумчи учун 100 миллион евро бермоқчи

"Лейпциг" футболчиси Ян Дьоманде фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар бермоқда. 

Манба маълумотига кўра, 19 ёшли вингерга Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдиряпти. "Тўпчилар" Янни Мартинеллига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Немис клуби ҳужумчи трансферидан 100 миллион евро ишлаб олишни кўзлаган. "Канонирлар" эса бу суммани беришга тайёр. Бундан ташқари, Дьоманденинг хизматларига "Бавария", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Футболчининг айни вақтда "траснфермаркт" порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Ян жорий мавсум "Лейпциг" сафида жами 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!