“Арсенал” юлдузлари жамоани қутқармоқчи

Англиянинг энг машҳур ва қудратли клубларидан бўлган “Арсенал” кейинги пайтда ўз мавқеини йўқотиб қўйди.

Чемпионлик учун курашиши кутилган бу жамоа жорий мавсумда мусобақа жадвалининг ўртасидан ўрин эгаллаган. “Канонирлар” ҳатто Европа лигаси йўлланмасини берувчи ўринлар учун ҳам даъвогарлик қила олмаяпти.

Spotify мусиқий стриминг сервиси асосчиси ва бош директори Даниэль Эк “Арсенал”нинг назорат пакетини сотиб олмоқчи. Швециялик миллиардер жамоани оёққа қўйишда “Арсенал”да порлаган юлдузлар – Тьерри Анри, Патрик Виейра ва Деннис Бергкамп ёрдамига таянмоқда.

Бу футболчилар клубнинг хозирги хўжайини Стэн Кронкни жамоани Spotify асосчисига сотишга кўндириши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!