“Арсенал” Зиданнинг шогирдига харидор

“Арсенал” таркибини “Реал” ўйинчилари билан кучайтиришда давом этади. Айни пайтда “тўпчилар” сафида “Реал”га тегишли бўлган Дани Себальос  тўп тепмоқда. Лондонликлар мадридликлар плеймейкери Искога ҳам асосий даъвогар ҳисобланади.

Энди Микель Артета ўз жамоасига Зиданнинг бразилиялик шогирди Винисиус Жуниорни чорламоқда.

“Арсенал” 20 ёшли футболчини қишки трансферлар вақтида ижарага олмоқчи. Ўз навбатида, “Қироллик клуби”  ёш футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ижарага қўйиб ююборишга тайёр.

Винисиус жорий мавсумда примерада 12та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!