“Арсенал”да илгари “Барселона”да ишлаган мутахассис ишлайди

“Барселона” собиқ спорт директори Раул Санллехи фаолиятини Лондоннинг “Арсенал” клубида давом эттиради. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Функционер Лондон клубида ҳам айни шу лавозимда фаолият олиб боради. “Тўпчилар” яқин орада бу  борада расман эълон қилишлари айтилмоқда.

У бунга қадар “Барселона”да 15 йил ишлаган эди. Санллехи ушбу лавозимда Дик Лоунинг ўрнини эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!