"Арсенал"да муаммолар пайдо бўлди. Обамеянг жамоани тарк этиш эҳтимоли катта!

"Арсенал"ни бошқараётган Микель Артета жамоадаги футболчиларни ишонтиришга ва жамоада қолиш учун кўндиришга ҳаракат қилаяпти.

Маълумотларга кўра, ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг жамоадан кетишни фаол тарзда истаяпти.

30 ёшли футболчи ўрта муддатли лойиҳада ишлашни хоҳламаяпти. У совринларни юта оладиган жамоа сафига ўтиб кетишни маъқул кўрмоқда.

Александр Ляказетт ва Гранит Жака клубдаги келажаги борасида аниқ фикрда эмас, улар ўйлаб кўришмоқда. Маълум бўлишича, жамоа таркибининг ярми шундай ҳолатда!

Бу Артетанинг тайинланиши билан боғлиқ эмас, балки клубни ривожлантириш вектори билан боғлиқ.

Артетанинг яна бир муаммоси "Арсенал"да катта трансфер фондининг йўқлиги. Шу муносабат билан келажакда Обамеянг каби ўйинчиларни сотиш талаб қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!