"Арсенал"дан чемпионлик йўлида дадил қадам! Драматик ўтган баҳсда "канонирлар" МЮни таслим этди

  • 22 январь, 2023, 23:28
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛ 21-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Канонирлар" сафида Нкетиа дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Сака ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Қизил иблислар"нинг голларига Рэшфорд ҳамда Мартинес муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, "Арсенал" очколари сонини 50 тага етказиб олган ҳолда, чемпионлик сари дадил қадам ташлади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!