"Арсенал"дан кетишини эълон қилган Давид Луиз фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?
"Арсенал"дан кетишини эълон қилган марказий ҳимоячи Давид Луиз фаолиятини океан ортида, аниқроғи МЛСда давом эттириши мумкин.
Get French Football News нашри тарқатган хабарга қараганда, 34 ёшли бразилиялик футболчига "Интер Майами"дан таклиф бўлмоқда. Дэвид Бекхэмга тегишлилиги айтиладиган Америка клуби Луиз билан 2 йиллик шартнома имзоламоқчи.
Давид Луизнинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 30 июнда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.
Луиз "Арсенал" сафида 2019 йилнинг августидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 73 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар