Ads

Бугун Манчестернинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси Англия чемпионатининг 12-турида Лондоннинг "Арсенал" клубини қабул қилмоқда.
Шу муносабат билан, биз "канонирлар" таркибидан "манкунианликлар" сафига кўчиб ўтган 7 та футболчи ҳақида ҳикоя қилишни лозим деб топдик.

1. Давид Герд
Герд 1954-1961 йиллар мобайнида "Арсенал" таркибида 180 ўйинда майдонга тушиб 107 та гол урди. Давид 1961 йили Лондонни Манчестерга алмаштирди. Шотландиялик ҳужумчи "қизил иблислар" либосида 7 мавсум давомида 265 учрашувда 145 та голга муаллифлик қилди. У "Арсенал"дан "МЮ"га ўтган илк футболчи сифатида тарихдан жой олган эди.

2. Иян Уре
Иян 1963 йилда "Арсенал" жамоаси либосини кияди. Шотланд ярим ҳимоячиси 6 мавсум давомида чемпионатда 168 беллашувда 2 та гол урди. 1969 йили Уре фаолиятини "Манчестер Юнайтед" жамоасида давом эттиришга қарор қилди. У Манчестерда 2 мавсумда 47 ўйинда атиги 1 та гол урди.

3. Жорж Грахам
Грахам 1966-1972 йиллар давомида Лондон клуби таркибида 227 учрашувда 60 та голга муаллифлик қилди. У жамоа билан 2 марта мамлакат чемпиони бўлиб, шунча марта Лига кубогида зафар қучди. Шунингдек Жорж бир мартадан Англия кубоги ва суперкубогида ҳамда Европа кубок эгалари кубогида ғолиб чиқди. 1972 йили "МЮ" либосини кийган ярим ҳимоячи "Манкунианликлар" учун 43 ўйинда 2 та гол урди ва жамоа билан чемпионшипга тушиб кетди.

Давоми Фурқат Юсупов блогида

Минбар

Барча блоглар