“Арсенал”га “Барселона” футболчисини сотиб олишни таклиф қилишди
Ads

“Арсенал” жамоаси “Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. “Sky Sports” хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларини лондонликларга таклиф этишган. Юқоридаги манба ушбу таклиф “Барселона” ёки футболчининг агенти томонидан бўлганлигига ойдинлик киритмаган.

Каталонияликлар эса Рафинья учун 30 млн евро тўлайдиган жамоа топилса, таклифни кўриб чиқишга тайёр эканликлари ҳақида айтилмоқда.

Маълумот учун, Рафинья жароҳати сабаб, “Барселона”нинг мавсум олдидан АҚШда ўтказилаётган турнесига олиб кетилмаган эди.