“Арсенал”га энди Мбаппе керак эмас

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун курашдан четга чиқди. “Daily Mail” нашрининг ёзишича, “Реал” ҳам унга қизиқаётгани  учун, лондонликларнинг имконияти кам.

Унинг ўрнига “тўпчилар” Мбаппенинг жамоадоши Томи Лемар “Лион” ҳужумчиси Александр Льяказеттни жамоага олиб келишмоқчи.

Илгарироқ, “Лион” Льяказеттни “Арсенал”га 50 млн еврога сотиша рози бўлгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Бироздан сўнг  эса бунинг акси – француз клуби ўз етакчисини қўйиб юборишни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.