"Арсенал"га Фрэйзер керак

“Борнмут” клуби вингери Райан Фрэйзер “Арсенал”нинг эътиборига тушди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “канонирлар” 25 ёшли шотландиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Қайд этиш лозимки, “Арсенал” даставвад Уилфрида Захани сотиб олишни кўзлаётган эди. Бироқ, “Кристап Пэлас” ушбу африкалик футболчини 100 миллион фунтга баҳолаган.

Маълумот учун, Фрэйзер жорий мавсум АПЛда барча 38та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 14та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!