"Арсенал"га ким мураббий бўлиши керак?

"Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Вильям Галлас “канонирлар” раҳбариятига бош мураббий Микель Артета ўрнига Патрик Виейра номзодини кўриб чиқишни тавсия қилмоқда.

“Арсенал”да нима бўлаётганини билмайман. Эҳтимол, Артета жамоага муносиб эмасдир. Менинг фикримча, унда катта клубни бошқариш тажрибаси йўқ. Артета Эмерининг ўрнини эгаллаганида, "Арсенал" Виейрани танлаши керак эди, деб ўйлардим. Патрик Микелга қараганда кўпроқ тажрибага эга, у МЛС, "Ницца"да мураббийлик қилган. У "Арсенал" сардори бўлган ва клубни жуда яхши билади. Агар Артетани ишдан бўшатиш керак бўлса, "Арсенал" Виейрани тайинлаши керак. Ишонаманки, бу мухлисларга ёқади”, - деди Галлас.

Виейра шу йилнинг 4 декабрь куни “Ницца” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди ва айни дамда ишсиз ҳисобланади.

“Арсенал” 13 турдан сўнг 14 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!