“Арсенал”га “Ювентус” футболчиси керак
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Ювентус” ярим ҳимоячиси Мехди Бенатиага қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда итальян ОАВ.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Лондон клуби “Ювентус”га марокашлик футболчиинг трансфери бўйича мулоқот қилган. “Ювентус”нинг собиқ футболчиси Штефан Лихтштайнер ҳам “тўпчилар” аъзосига айланади.

Марокаш терма жамоаси футболчисига шунингдек, Дортмунднинг “Боруссия” клуби ва “Марсель” жиддий қизиқиш билдирган.

31 ёшли футболчи ўтган мавсум “Ювентус” сафида 32 ўйинда 4 голга муаллифлик қилган.