"Арсенал"нинг асосий трансфер мақсади маълум

"Арсенал" ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи, дея ёзмоқда "Tuttomercato" нашри.

Манбанинг хабарига кўра, "канонирлар" ёзда "Ювентус" форварди Альваро Моратани харид қилишга уриниб кўради. Испаниялик футболчининг трансфер ҳуқуқи "Атлетико"га тегишли ҳисобланади.

"Transfermarkt" портали Моратани 35 миллион еврога баҳоламоқда. Альваро жорий мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!