"Арсенал"нинг икки етакчи ҳужумчисидан бири "Барса"га ўтиши мумкин

“Барселона” раҳбарияти жорий трансер ойнасида “Арсенал” ҳужумчиларидан бирини таркибга қўшиб олмоқчи.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар Пьер-Эмерик Обамеянг ва Александр Ляказеттдан бирини кўзламоқда.

Қайд этилишича, "Барселона" даниялик ҳужумчиси  Мартин Брэйтуэйтнии сотган тақдирдагина габонлик ёки франциялик футболчини қўлга киритиши мумкин.

Обамеянг ўтган мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйди.

Ляказетт эса 2020/21 йилги мавсумда премьер-лигада 31 та ўйинда иштирок этди ва 13 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!