“Арсенал”нинг либосларини энди “adidas” тайёрлайди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клубининг техник ҳамкори ўзгаради. “Тўпчилар” “Puma” билан шартнома якунига етганидан сўнг “adidas” билан шартнома имзолайдиган бўлди.

“Челси” эндиликда “Nike” билан шартнома тузганидан сўнг, немис компаниясида Лондон жамоалари қолмади. Шу боис, улар “Арсенал”га йилига 60 млн фунтлик таклиф билан чиқишди.

Маълумот учун, лондонликларнинг ҳозирги шартномаси “Puma” билан 2014 йилда имзоланган ва йилига 30 млн фунтни ташкил этади.