Ads

Аввал хабар берганимиздек Норвегиянинг "Русенборг" клуби форварди Никлас Бендтнер таксистга ҳужум қилганликда айбдор деб топилган ва 50 кун қамоқ жазосига ҳукм этилган эди. Шундан сўнг у ҳукмдан норози бўлиб ишни апелляцияга берган эди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра Копенгаген давлат прокуратураси 30 ёшли футболчининг бу борадаги апелляциясини рад этган. Энди машҳур ҳужумчи суд ҳукмида белгилангандек 50 кун қамоқ жазосини ўташига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Бендтнер жорий йилнинг 8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси таксистни уриб, жағини синдирган. Бироқ, унинг ёнида бўлган севиглиси ўша пайт футболчи уни таксистдан ҳимоя қилганини иддао қилган.

Маълумот учун, Бендтнер жорий мавсум "Русенборг" сафида жами 33та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришди.