"Арсенал"нинг тиши ўтмаслаша бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Арсенал" АПЛнинг 19-тури доирасида "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади (0:0). Ўйин "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтди.

Микель Артета шогирдлари жорий мавсумда биринчи марта учрашувни голсиз якунлади. Бунгача "канонирлар" 16 та ўйиннинг барчасида рақиблари дарвозасини камида бир мартадан ишғол этиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" ҳисобида 36 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!