"Арсенал"нинг трансферлар учун қанча пул ажратиши маълум

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ушбу ёзги трансферлар ойнасида бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни режа қилган. Sky Sports нашри "тўпчилар" нинг трансфер учун умумий қанча сарф қилишини маълум қилди. 

Манбанинг ёзишича, клуб умумий қийматда салкам 120 миллион еврога керакли футболчиларни олиб келишни мақсад қилган. Бундан ташқари, "канонирлар" бир қанча футболчиларини сотиш орқали бюджетини кенгайтиришни ҳам кўзлаб қўйган.

Лондонликларнинг ушбу трансфер ойнасида асосий мақсади марказий ҳужумчи сотиб олиш ҳисобланади. Асосий номзод "Спортинг" страйкери Виктор Дьёкерес бўлиб турибди. Қўшимчасига жамоа ушбу ёзда "Реал" сафига кўчиб ўтиши эҳтимоли бўлган Уильям Салиба ўрнига ҳам янги футболчи олиши мумкин.

Маълумот учун "Арсенал" жорий мавсумда 36 турда умумий 68 очко жамғарган ҳолда 2-поғонани эгаллаб турибди. Пешқадам билан фарқ эса 15 очкони ташкил қилмоқда. Қолган икки турда Артета шогирдлари "Ньюкасл" ҳамда "Саутгемптон"га қарши баҳс олиб боради.

Ғофуров Асқарбек

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!