"Арсенал"нинг янги сардори ким бўлади?
Пьер-Эмерик Обамеянг интизомий қоидабузарлик учун сардорлик боғичидан маҳрум қилинганидан кейин "Арсенал" клуби янги сардор сайлайди.
Talksport хабарига кўра, ҳимоячи Киран Тирни ва ҳужумчи Александр Ляказетт бу номга асосий номзодлар сифатида тилга олинмоқда.
Манбага кўра, жамоанинг собиқ сардори Гранит Жака ва дарвозабон Аарон Рамсдейл номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда. Таъкидлаш керакки, Жака ҳам ўз вақтида номақбул хатти-ҳаракати учун сардорлик боғичидан маҳрум қилинган эди.
“Арсенал” жорий мавсум 16 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Фикрлар