"Арсенал"нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум бўлди

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби мавсумлар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. The Times хабарига кўра, "канонирлар"нинг трансфер рўйхатига бирданига тўрт нафар футболчи киритилган.

Клуб раҳбариятининг асосий мақсади “Вест Хэм” клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс. Шунингдек, "канонирлар"га "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо ҳам керак. Бундан ташқари, "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета қанот ва чап қанот ҳимоячиси позицияларини кучайтирмоқчи.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида лондонликлар 25-турдан сўнг 60 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!