"Арсенал"нинг захирада қолиб кетган футболчисига харидор топилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиcи Седрик Суареш фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

"The Athletic" нашри хабарига кўра,  португалиялик футболчини "Фулхэм" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Жамоа раҳбарияти ушбу трансфер бўйича "канонирлар" билан музокарага киришди.

Суареш 2020 йилдан бери "Арсенал" футболчиси сифатида ҳаракат қилмоқда. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ҳимоячи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида иккита учрашувида иштирок этиб, фойдали ҳаракатларни амалга оширмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!