Арслон Рахимов Осиё чемпионати кумуш медали сохиби ёхуд Осиё чемпионатида 12 та медални қўлга киритдик
Ads

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги сўнги вакилимиз Арслон Рахимов ҳам финалда ҳиндистонлик курашчига имкониятни бой берди ва Осиё чемпионати вице чемпиони номига сазовор бўлди. Мазкур турнирда эркин курашчиларимиз тўртта медални қўлга киритди.

 Нодирбек Ёқубов (45кг) кумуш;

 Камрон Қадамов (48кг) бронза;

 Арслjн Рахимов (55 кг) кумуш;

 Шо=рух Жўраев (71кг) кумуш.

Спорт курашлари бўйича кадетлар ўртасида бўлиб ўтган мазкур Осиё чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этган терма жамоамиз жами 12 та медални қўлга киритдилар. 2 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 6 та бронза.  Энди навбат юнон-рум бўйича ёшлар терма жамоамизга келди.  Сабаби, ушбу спорт тури бўйича 9-14 июль кунлари Таиланднинг Чонбури шаҳрида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўйлаймизки, мазкур турнирда ҳам ҳамюртларимиз ижобий натижаларни қайд эта оладилар.

рахимов