Артета: "Арсенал"дан кетмоқчи эмасман"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ўз карьерасидаги режалари ҳақида гапириб берди:

- Мен "Арсенал"дан бошқа клуб, ҳаттоки бошқа лигага кетмоқчи эмасман. Мен бу жамоага ҳиссий боғланганман,оилам, болаларим. Жамоадагилар билан ишлаш. Буларнинг барчаси ажойиб туйғулар, - дея мураббийнинг сўзларини келтирди Фабрицио Романо ўз телеграм саҳифасида.

Маълумот учун, бир неча кун аввал испаниялик мутахассис Лондон клуби билан амалдаги шартномасини 2027 йилгача узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!