Артета:

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Лига Кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футбол – бу баскетбол эмас. Баскетболда сиз саватга 50 марта тўпни улоқтирсангиз, рақиб 1 тагина имкониятга эга бўлади. Афсус, футболда бундай эмас, агар шундай бўлганда, сиз ҳар ўйинда ғалаба қозонар эдингиз. Футболда шу каби вазиятда  0:1 ҳисобида ютқазишингиз мумкин. Масалан, биз ўз дарвозамизга зарба ўтказмасдан "Бёрнли"га мағлуб бўлдик", - деди мутахассис.

Маълумот учун, "Арсенал" – "Манчестер Сити" ўйини бугун тунда соат 01:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)