Артета ҳеч кимга насиб этмагани натижа кўрсатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Арсенал”нинг 44 ёшли устози Микель Артета Англия Премьер-лигаси тарихида жамоа бош мураббийи сифатида Англия чемпионлигини қўлга киритган АПЛнинг биринчи собиқ ўйинчисига айланди.

Бу ҳақда Football on TNT Sports саҳифаси хабар бермоқда.

Артета футболчилик фаолияти давомида АПЛда “Эвертон” сафида 209 та ва “Арсенал” таркибида 150 та ўйин ўтказган.

19 май куни Артета бошчилигидаги Лондоннинг “Арсенал” жамоаси 2025-2026 йилги мавсумла АПЛ чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритиб, 22 йиллик танаффусга барҳам берди.

Бу 37-тур учрашувларидан кейин содир бўлди. Унда “канонирлар” қийин учрашувда “Бёрнли”ни мағлуб этди, энг яқин таъқибчи “Манчестер Сити” эса сафарда “Борнмут” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!