Артета жамоасининг Чемпионлар лигасидаги илк ўйини ҳақида гапирди

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигасининг "Аталанта"га қарши ўйини (0:0) ҳақида фикр билдирди:

- Агар ғалаба қозонилмаса, дуранг билан қаноатланишга тўғри келади. Биз яхши бошладик, кейин назоратни йўқотдик ва жуда беқарор ўйнадик. Ўйин очиқ тарзда кечди, аммо пенальтидан ташқари, ҳимояда ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. Давид Райя мен умрим давомида кўрган энг ажойиб сейвлардан бирини амалга оширди, - деди жамоа устози.

Маълумот учун, лондонликлар Чемпионлар лигасининг кейинги баҳсида ПСЖга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!