Артета: "Қандай қилиб пеналти берилганини болаларим ҳам тушунмади"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Брайтон"га қарши тўқнашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Хабарингиз бор, "тўпчилар" Англия Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган баҳсда "Брайтон" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Нванери ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Педро пеналтидан ҳисобни тенглаштирди. Испаниялик мутахассис эса мана шу 11 метрлик жарима зарбаси учун ўзининг фикрини билдириб ўтди.
"Тўғрисини айтсам, ҳаётим давомида бундай аҳмоқона пеналти кўрмаганман. Хаттоки, мен учрашувдан сўнг фарзандларимдан ҳам сўрадим. Уларнинг жавоб ҳам худди меникидек. Улар ҳам ҳеч қачон бундай пеналти берилганини эслай олишмади. Қанча кўп ўйласам ҳам буни тушуна олмаяпман" - деди "канонирлар" бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" АПЛда 20 та учрашувдан сўнг 11 та ғалаба, 7 та дуранг ва 2 та мағлубиятга учраб, 40 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 2-ўринини эгалламоқда.
Фикрлар